Човуш ўғлу: Туркия, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги ҳамкорликлар кенгайтирилади
(last modified Wed, 24 Feb 2021 11:26:24 GMT )
феврал 24, 2021 16:26 Asia/Tashkent
  • Туркия, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги ҳамкорликлар кенгайтирилади
    Туркия, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги ҳамкорликлар кенгайтирилади

Туркия ТИВ раҳбари Туркия, Туркманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги муносабатларни махсус ва ҳар томонлама шериклик деб атади.

Анадолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия ташқи ишлар вазири  Мавлуд Човуш ўғлу  Туркманистон ТИВ раҳбари Рашид Мардов ва Озарбойжон ресрубликаси ташқи ишлар вазири Жайҳун Байрамов билан ўтказган қўшма йиғилишида  3 мамлакат ТИВ раҳбарларининг 5 чи йиғилиши ортидан 2014 йилда йўлга қўйилган 3 томонлама механизм  минтақа тинчлиги ва барқарорлигига офйда келтиради деб айтди.

Човуш ўғлу  бу икки мамлактадаги ҳамкасблари билан икки томоналма учрашувлар ўтказанига тўхталиб,  Туркманистонда бўлиб ўтиши кутилаётган 3 мамлакат президентларининг йиғилиши   масаласи юзасидан фикр алмашилганини ва йўл харитасини аниқланганини қўшимча қилди.

Туркия ТИВ раҳбари  бугунги йиғилиш кун тартибида минтақавий алоқалар, транспорт энергетика масалани ҳам жой олганига ишора қилиб,  бу учрашувда доираисда кўп минтақавий ва халқаро масалалар жумладан  терроризмга қарши кураш, Афғонистонда тинчлик музокараларни жараёни ва  исломофобия каби мавзулар муҳокама этилганини таъкидлади.

Човуш ўғлу ўз сўзларида  коронавирусга қарши курашда 3 томонлама ҳамкорликларни кенгайтиришни ҳам эслатиб ўтди.