Фарёб вилоятидаги Толибон ҳужумида олти нафар афғон фуқароси ҳалок бўлди
март 20, 2021 20:44 Asia/Tashkent
Фарёб вилоятида Толибон ҳужумида Афғонистоннинг олти нафар тинч фуқароси ҳалок бўлди.
Шафақна ахборот агентлигининг хабар беришича, афғон армияси Фарёбнинг Гарзивон ноҳиясида толиблар ҳужуми натижасида олти нафар тинч аҳоли ҳалок бўлганлигини ва уларнинг барчаси бир оиланинг аъзолари эканлигини эълон қилди.
Афғонистон армияси, шунингдек, толиблар жума куни кечқурун Фарёбнинг Гарзивон туманидаги Сарчкан бозорида икки ўспирин - 18 ёшли Нажмуддин ва 14 ёшли Абдулқодирни отиб ўлдирганини айтди.
Ёрлиқ