Хитой ва Россиянинг Ғарб билан кескинликлари кучаймоқда
(last modified Wed, 24 Mar 2021 07:04:17 GMT )
март 24, 2021 12:04 Asia/Tashkent
  • Хитой ва Россиянинг Ғарб билан  кескинликлари кучаймоқда

Россия ва Хитойнинг Ғарб билан сиёсий қарама-қаршиликлари кучайиб бораётгани боис Москва ва Пекин Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзоларини йиғилишга чақирди.

Ройтерз ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, охирги ойлар давомида Ғарб билан алоқалари хиралашиб қолган Хитой ва Россия икки мамлакатнинг ташқи ишлар вазирларининг мулоқотларининг якунида муштарак бир баёнот нашр этиб, Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларининг йиғилишини ўтказишга чақирдилар. 

Россия ташқи ишлар вазирлигининг веб-сайтида нашр этилган Хитой ва Россиянинг муштарак баёнотида, халқаро арсада кенгайиб бораётган кескинликлар ва қарама-қаршиликлар пайтида БМТ Хавфсизлик Кенгашига доимий аъзо мамлакатларнинг йиғилишини ўтказиш зарурийдир,-дея келтирилган. 

Москва бир неча вақт олдин бир ўзи бундай йиғилишни ўтказиш учун ҳаракат қилаган эди ва бу гал ўз мақсадига эришиш учун Хитойни ҳам ўзига ҳамроҳ этди. 

Россия ва Хитой ўзнинг муштарак баёнотида Америкага ишора этмади, аммо Россия ТАСС ахборот агентлигининг хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўзининг хитойлик касбдоши Ванг Йи билан қилган сўҳбатида, Москва ва Пекин Американинг хатти-ҳаракатидан розий эмас,-деб эълон қилди. 

Сергей Лавров Вашингтон халқаро ҳуқуқий тизимни ағдариш учун совуқ уруш давридаги сиёсий ва ҳарбий иттифоқларга таянмоқда,-деб таъкидлади.   

Ёрлиқ