МДҲ терроризмга қарши ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда
(last modified Sat, 27 Mar 2021 08:09:22 GMT )
март 27, 2021 13:09 Asia/Tashkent
  • МДҲ терроризмга қарши ҳарбий машқлар ўтказишни режалаштирмоқда

МДҲ ташкилотига аъзо мамлакатлар жорий йилнинг сентябр ойида Каспий денгизида терроризмга қарши ҳарбий машғулотлар ўтказишади.

Терроризмга қарши ушбу ҳарбий машқда МДҲ 8 мамлакатининг 8 махсус кучлари иштирокидаги ушбу терроризм га қарши машқда "хавфсизликни таъминлаш технологияи" синовдан ўтказилиши керак. 

МДҲ терроризмга қарши марказининг хабар беришича, бу масала видеоконфренция тарзида ўтказилган МДҲга аъзо мамлакатларнинг терроризмга қарши миллий марказлар томонидан муҳокама этилди. 

МДҲ ташкилоти собиқ СССР парчаланишидан сўнг ташкил этилди ва бу ташкилотнинг илк йиғилиши 1993 йил август ойида ўтказилди. 

Бу ташкилотнинг баёнияси 1991 йил 21 декабр ойида Олмаатода нашр этилди ва ушбу йиғилишда иштирок этган мамлакатлар, шу жумладан Озарбайжон республикаси, Араманистон, Белорусия, Қозоғистон, Қирғизистон, Малдавия, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина раҳбарлари томонидан имзоланди.

Грузия 1993 йил 8 октябрда МДҲ -га аъзо мамлакатлар раҳбарларининг розилиги билан ушбу мамлакат мазкур ташкилотга аъзо бўлди.