Лавров: янги уруш Украинани нобуд этади
(last modified Fri, 02 Apr 2021 09:29:01 GMT )
апрел 02, 2021 14:29 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров
    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров

Россия ташқи ишлар вазири Москванинг НАТО билан музокараларини рад этишдан ташқари, Украина билан чегарадош минтақада уруш бошланса, бу мамлакат нобуд бўлади,-деб айтди.

Раша Тодей ахборот марказининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров пайшанба куни НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг баён этган охирги изҳоротига аксиламал кўрсатиб,  Москва Россия-НАТО кенгаши билан ҳамкорлик қилишдан бош тортмайди,-деб айтди. 

Лавров Украина НАТО ташкилотига алоқадор эмаслигини баён этиш зимнида, Донбасс минтақасида уруш келтириб чиқариш учун амалга ошириладиган ҳар қандай уриниш Украинининг нобуд бўлиши билан якунланиши мумкин,-дея изоҳлади. 

Айни пайтда Россия ҳукумати матбуот котиби Дмитрий Песков пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида, АҚШнинг яқинда Россия қўшинларининг Украина чегараларида ҳаракатланиши ҳақидаги сўзларига жавобан, Украина чегаралари яқинида Россиянинг ҳарбий ҳаракати Москва хавфсизлигини таминлаш мақсадидадир ва бошқалар учун таҳдид ҳисобланмайди,-деб айтди. 

Кремл ҳукумати матбуот котиби Москва ҳарбий кучларини ўз хоҳишига кўра, мамлакатнинг турли ҳудудларига жойлаштиради,-деб таъкидлади. 

Ёрлиқ