Толибон Туркия саммитида қатнашмайди, АҚШ режаси амалга ошмади
Толибоннинг Туркия музокараларида қатнашмаслиги Байден маъмуриятининг 1 май куни Афғонистондан АҚШ қўшинлари чиқарилишидан олдин сулҳга эришишга бўлган умидларини пучга чиқарди.
ИРНА хабарига кўра, Wалл Street Journal душанба куни Афғонистонда тинчлик келишувига эришиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатлар толиблар АҚШ ҳомийлигидаги Истанбул саммитида қатнашмаслигини билдиргач, муваффақиятсизликка учради, деб ёзган.
Толибон вакилининг айтишича, гуруҳ конференцияда қатнашмайди, чунки "бизнинг маслаҳатлашувларимиз ҳали тугамаган".
1-май куни АҚШ ҳарбийларининг Афғонистонни тарк этиш муддати тугаши сабабли Байден маъмурияти ўтган йилги тинчлик жараёнини тезлаштириш умидида конференцияга замина яратиш учун бир неча ҳафта давомида вақт сарфлади. Ушбу конференция энди бошқа санага қолдирилди.
Байден маъмурияти Туркия музокаралари оташкесим ҳамда толибларни ўз ичига олган муваққат ҳукуматга олиб келади, деб умид қилганди. Бу нарса АҚШ иттифоқчилари ва НАТОга 20 йилдан кейин ўз кучларини Афғонистондан олиб чиқиб кетишга имкон берарди.
Толибон АҚШнинг муваққат ҳукумат тузиш ҳақидаги таклифини қоралади ва шунга ўхшаш ҳаракатлар муваффақиятсиз тугаган, деб айтди.