Москванинг Вашингтон билан қуролланиш бўйича музокараларга шартли тайёрлиги
Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШнинг жаҳонда устун даражадаги ҳарбий мавқега эришиш йўлидаги ҳаракатлари тўғрисида огоҳлантирди ва Москванинг қурол-яроқ назорати масалаларида Вашингтон билан музокараларга тайёрлиги шартини эълон қилди.
Sputnik хабарига кўра, Россия ТИВ вакили Мария Захарова Россия қурол-яроқ назорати ва стратегик барқарорлик бўйича АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёр, аммо Вашингтоннинг ракетага қарши мудофаа тизими билан боғлиқ масалада хавотири қатъий эканини айтди.
"Биз АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти қурол назорати билан боғлиқ турли жиҳатларни, шу жумладан ракетага қарши мудофаа билан боғлиқ масалаларни қайси томондан кўриб чиқишини ҳали билмаймиз", - деди у.-- Ҳозирда Вашингтондан биз билан стратегик барқарорлик масалаларида гаплашишга тайёр эканлиги тўғрисида сигналларни қабул қилмоқдамиз."
"Албатта, биз ўз манфаатларимизни ҳисобга олмасдан ва ташвишларимизни ҳал қилмасдан (Вашингтон томонидан) ҳеч нарсага рози бўлмаймиз, деди у. --Агар биз манфаатлар мувозанатига биргаликда эриша олсак, у ҳолда келишувлар тўғрисида гаплашишимиз мумкин."
Мария Захарова, шунингдек, Вашингтонни устун ҳарбий мақомга эришишга уринишда ва Москванинг ядровий таъсирини сусайтиришга умид боғлашда айблади.