Россия "Норт Стрим 2" газ лойиҳасига қарши АҚШнинг янги санкцияларига жавоб берди
(last modified Sat, 22 May 2021 09:26:24 GMT )
май 22, 2021 14:26 Asia/Tashkent
  • Россия \
    Россия \"Норт Стрим 2\" газ лойиҳасига қарши АҚШнинг янги санкцияларига жавоб берди

Россия президентининг матбуот котиби АҚШнинг " Норд Стрим 2 " газ қувурлар лойиҳасига қарши санкцияларига билдирган муносабатларида АҚШ сўзлари ва ҳаракталари бир-бирига зид эканлигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлиги бугунги хабарига кўра, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков  " Шимолий оқим 2" ёки " Норд стрим 2" газ лойиҳаси сабаб Россияга қарши санкциялар қўллаган  АҚШ ҳаракатларига билдирган муносабатида,  АҚШ давлатининг музокаралар ва низоларни ҳал қилишга нисбатан нуқтаи назари бир- бирига зиддир деб изоҳлади.

Песков шунингдек биз эса АҚШ ҳатти -ҳаракатини ўрганиб чиқиб, биз учун энг яши вариант нима бўлишини кўриб чиқишимиз керак деб қўшимча қилди.

АҚШ Молия вазирлиги кеча Россия ва Германия газ ўказиш лойиҳасини  Nord Stream 2)  якунланишида иштирок этган 3 та компания ва 13 рус кемаларига санкция қўллади.

Кремль давлати ҳам АҚШ санкцияларидан қтаъий назар қурилиш ва лойиҳани якунлаш ишларини давом эттиришини маълум қилди.

Норд Стрим 2 - Россиянинг Газпром ва Ғарбий Европанинг 5 та энергетика компаниялари ўртасидаги қўшма лойиҳа ҳисобланади.

 АҚШнинг  Швецариянинг пудратчилари ва бир нечта суғурта компанияларига қарши санкцияларига қарамай  шу лойиҳа иши қайта тикланди.

 

Ёрлиқ