Конгрессга ҳужум қилганликда айбланганларнинг аҳволи Гуантанамодаги маҳбусларга қараганда ёмонроқдир
(last modified Mon, 21 Jun 2021 10:02:18 GMT )
июн 21, 2021 15:02 Asia/Tashkent
  • Конгрессга ҳужум қилганликда айбланганларнинг аҳволи Гуантанамодаги маҳбусларга қараганда ёмонроқдир
    Конгрессга ҳужум қилганликда айбланганларнинг аҳволи Гуантанамодаги маҳбусларга қараганда ёмонроқдир

АҚШ конгресс биносига ҳужум қилганликда айбланиб ҳисбга олинган одамлар Вашингтон режими томонидан қаттиқ қийноққа солинмоқда.

Нью-йорк тарқатган абарга кўра, АҚШлик ҳуқуқшунос ва Факс Нюс телеканали бошловчиси Мак Левин  АҚШ ҳукумати Конгресс биносига қилинган ҳужумга алоқадорликда айбланиб кўплаб одамларни ҳисбга олишди ва  уларни ёпиқ судларда ҳукм қилди деб таъкидлади.

Левин  гумонлангаларни ёпиқ судларда муҳокама қилинганига тўхталиб,  кўпгина Федерал қидирув бюроси ходимлари конгресдаги ҳодисада айлоқадорликда гумон қилинган одамларни ҳибсга олиб шаҳар атрофидаги қамоқхоналарда жуда ёмон шароитларда сақланиб уларни қийноққа солишади деб эълон қилди.

Fox News телеканали бошловчиси ушбу маҳбусларнинг ёмон аҳволига ҳам ишора қилиб, ушбу маҳбуслар устида ишлайдиган тадқиқот гуруҳларимиз бор. Уларнинг хабар қилишича Конгресс биносига ҳужум қилганликда айбланаётганларнинг барчаси қамоқхоналарда якка тартибда сақланмоқда. Уларнинг аҳволи эса жуда ёмон деб аниқлик киритди.

Левин ўз сўзларида  нега АҚШ олий суди воқеа содир бўлган кундан бошлаб тўплаган филмни оммавий равишда намоийш этмайди? Нима учун АҚШ ҳукумати ўша куни намойишчиларга ҳужум қилди ва уларнинг баъзиларини отиб ташлагган полициячиларни аниқламайди? деб  савол оҳангида қўшимча қилди.