Боку давлати: биз ҳар қандай вақтда урушга тайёр бўлишимиз керак
Озарбойжон мудофаа вазири Арманистон билан бу мамлакат қуролли тўқнашувларни тугаганига қарамай, ўз ҳарбий кучларини ҳардоим тайёр эканлигини хабар қилди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабар қилишича, Озарбойжон республикаси мудофаа вазири Зокир Ҳасанов бу мамлакат мудофаа вазири ўрисбосари, ҳарбий қўмодонлари ва ҳарбий ташкилот қўмондонлари йиғилишда, Арманистоннинг ёндошувини бузғунчи деб тавсифлади.
Озарбойжон мудофаа вазири Арманистоннинг минтақадаги кескинликларнинг оширишда айблаб Боку давлатининг ҳарбий кучлари, ҳушёрлиги , логистикани қўлаб-қувватлаш имкониятларни ошириш зарурлигини таъкидлади.
Ўтган ноябрь ойида Россиянинг аралашуви билан якунланган Тоғли Қорабоғнинг можаролари отидан, икки мамлакат бир-бирини сулҳ битимни бузишда бир неча бор айблаган.
Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасида 2020 йил 9- ноябрда имзоланган тинчлик битимга биноан,Тоғли Қорабоғ минтақасини бошқариш Озарбойжон республикасига ўтказилди.