Россия Мудофаа вазири: Террорчиларнинг Афғонистондан кириб келишига тайёр туришимиз керак
(last modified Thu, 12 Aug 2021 02:33:56 GMT )
август 12, 2021 07:33 Asia/Tashkent
  • Россия Мудофаа вазири: Террорчиларнинг Афғонистондан кириб келишига тайёр туришимиз керак

Россия Мудофаа вазири Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотини Афғонистондан аъзо давлатларга террорчиларнинг кириб келишига тайёргарлик кўришга чақирди.

"Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегаралари толиблар назорати остида бўлиши биз учун жуда муҳим", - дейди Сергей Шайгу.

Шайгунинг қўшимча қилишича, Афғонистондан келадиган таҳдидлар, жумладан, гиёҳванд моддалар савдоси ва террорчиларнинг Россияга Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон орқали кириб келиши камаймайди.

Россия Мудофаа вазирининг таъкидлашича, Тожикистон ва Ўзбекистон қуролли кучлари, Толибоннинг  бундай қилмаслик ваъдаларига қарамасдан, уннинг провокацион ҳаракатларига қарши туришга тайёр бўлиши керак.

Россия Мудофаа вазирининг эслатишича, Тожикистон ва Қирғизистондаги Россия ҳарбий базалари Афғонистон томонидан тажовуз бӯлган тақдирда  ҳаракатга келтирилади.

Ёрлиқ