Алжазира телеканали иддаоси: Афғонистондан қочган Ашраф Ғани Ўзбекистонга борган
Афғонистоннинг ўз мамлакатида қочган президенти Ашаф Ғанининг тан соқчисидан иқтибос келтирган " Ал-Жазира" телеканалига кўра, унинг Ўзбекистонга кирганини иддао қилди.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, зўравонликларни олдини олиш мақсадида Афғонистонни тарк этганини иддао қилган Ашраф Ғани тан соқчиларидан бири ўз сўзларида Ашаф Ғани, унинг рафиқаси, идрораси раҳбари, Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Муҳиб Ўзбекистон пойтахти -Тошкентга жўнаб кетишганини даъво қилган.
Шу ҳолда Тожикистон ва Қозоғистон Ташқи ишлар вазирликлари Афғонистон президентини бу мамлакатларда бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этган.
Ўз навбатида, «Интерфакс» манбасига кўра, Тошкентга Ашраф Ғани бўлган самолётни қабул қилиш ҳақида сўров келиб тушмаган. «У Ўзбекистонда эмас», — дея маълум қилган агентлик манбаси.
Олдинроқ Муҳаммад Ашраф Ғанинини Тожикистонга боргани эълон қилинганди.
Тожикистоннинг " Азия плюс" газетаси, Афғонистон президенти Тожикистондан бошқа давлатга кетгани ҳақида хабар берган.
Уммондаги хабардор манба ҳам Афғонистон матбуотининг Ашраф Ғани Уммонга келгани ҳақидаги хабарарни рад этди.