Кобул аэропорти атрофида Толибон ва хорижий кучлар тўқнашди
(last modified Mon, 23 Aug 2021 10:58:30 GMT )
август 23, 2021 15:58 Asia/Tashkent
  • Кобул аэропорти атрофида Толибон ва хорижий кучлар тўқнашди
    Кобул аэропорти атрофида Толибон ва хорижий кучлар тўқнашди

Афғонистон ОАВ -и бугун АҚШ ва Германия қўшинлари Кобулда Толибон жангарларини ўққа тутганида 1 киши ҳалок бўлди.

Ахборот манбаларга асосан,  чет эл кучларининг Кобул аэропортининг шимолий дарвозасида толиблар ва тинч аҳоли ўртасидаги тўқнашувларига аралашганида яна 3 киши жароҳатланган.

Ўтган ҳафта Афғонистон пойтахтини Толибон томонидан эгалланганидан бери,  элчихоналар, ишчиларидан юзлаб нафари бу мамлакатни тарк этиш мақсадида Кобул аэропортида тўплашгагн.

Тарқатилган хабарларга биноан,  ҳозиргача аэропорт ва атрофидаги кўчаларда оломон ва чет эл ҳарбийлари ўқидан  20 дан ортиқ одамлар ҳалок бўлган.

Афғонистоннинг кўп расмийлари ва халқи ҳозирги вазиятни АҚШнинг  муваффақиятсиз сиёсати натижаси деб баҳолашмоқда.

Эслатиб ўтамиз АҚШ давлатининг Афғонистонга босиб кирганининг йигирма йили давомида бу мамлакатда ўн минглаб инсонларни ўлдирилиши, инфратузилмаларни вайрон бўлиши ва гиёҳванд моддалар ва терроризмни кўпайишидан бошқа ҳеч қандай натижа келтирмаган вазиятда Вашингтон ўз қўшинларини бу мамлакатдан чиқармоқда.