Шошилинч: Кобул аэропортида портлашлар
(last modified Fri, 27 Aug 2021 04:37:51 GMT )
август 27, 2021 09:37 Asia/Tashkent
  • Шошилинч: Кобул аэропортида портлашлар

ОАВда камида 13 киши портлаш қурбони бўлгани айтилмоқда, ўнлаб кишилар яраланган.

Кеча (пайшанба) Кобул аэропорти яқинида портлаш рўй берди, бу маълумот Пентагон расмийси Жон Кирби томонидан тасдиқланди.

«Қурбонлар ва жабрланганлар сони ҳозирча аниқ эмас. Биз жамоатчиликни тезкор равишда хабардор қилиб борамиз», деган Кирби.

Портлаш Кобул аэропортига кириш қисмида, юзлаб кишилар тўпланган ҳудудда содир бўлган.

Sky News Arabia телеканали хабарига кўра, аэропортга кириш эшиги олдида ҳудкуш портловчи қурилмани ишга туширган. Reuters ҳам Пентагондаги манбасига асосланиб бу маълумотни тасдиқлади.

Fox News портлаш оқибатида камида уч нафар америкалик ҳарбий жароҳатланганини хабар қилди.

АҚШ, Британия ва Германия ўз махсус хизматлари маълумотларига асосланиб, пайшанба куни тонгидан аэропорт ҳудудида терактлар рўй бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириш бера бошлаганди.

Теракт учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги бўлими ўз зиммасига олди, ташкилот янги терактлар содир этилишини маълум қилди.

Кобул аэропорти — ҳозирда Афғонистондан учиб кетиш мумкин бўлган ягона жой. 15 августда мамлакатда ҳокимият толиблар қўлига ўтгач, ҳар куни аэропортга хорижий мамлакатларнинг эвакуация рейслари орқали мамлакатдан чиқиб кетишни мақсад қилган минглаб кишилар оқиб кела бошлади. 

Ёрлиқ