Толибон Кобулдаги намойишчиларга ҳужум қилмоқда
(last modified Tue, 07 Sep 2021 12:44:19 GMT )
сентябр 07, 2021 17:44 Asia/Tashkent
  • Толибон Кобулдаги намойишчиларга ҳужум қилмоқда
    Толибон Кобулдаги намойишчиларга ҳужум қилмоқда

Покистоннинг Панжшер водийсига ҳарбий аралашувига қарши Афғонистон пойтахтида кенг қамровли норозилик намойишлар ўтказилмоқда ва бу намойишларни Толибон ҳаракат зўравонлик билан бостиришга уринмоқда.

Бугун юзлаб кобуллик намойишчилар шаҳарда айниқса Кобулдаги Покистон эчихонаси олдида митинг ўтказиб Покистоннинг Афғонистон ички ишларига аралашишини қоралаб,  мустақил давлатини тузиш зарурлигини эълон қилдилар.

Митингда қатнашганлар Покистоннинг Панжшер вилоятидаги урушга алашганини қоралаб, Исломбоднинг Толибонга ҳарбий ёрдамини тўхталишини талаб қилишди.

Намойишчилар Афғонистондан президенти саройи томон бораётганида толиблар  уларга қарши кучдан фойдаланган ва уларга ҳато қарата ўқ узган.

Кеча кечқурун, афғонистонликлар Толибон радикал гуруҳига қарши айрим шаҳарлари жумладан пойтахтида митинглар ўтказдилар.

Ижтимоий тармоқларда Кобул ва Мозори шарифдаги намойишлар акс этган видеода баъзи одамлар  тунда " Покистонга ўлим" ва " Яшасин қаршилик ҳаракати" шиорларни айтишмоқда.

Аввалроқ Панжшер қаршилик кучлари раҳбари Аҳмад Масъуд овозли мурожаатида Афғонистоннинг ҳар бир бурчагида Толибонга қраши қўзғолон кўтаришга чақирди.

Хабарарда келтирилишча, бугун Толибон  жангарилари намойишчилар, журналистлар ва ҳатто пиёдаларга қарши тазйиқ ўтказиб кўплаб журналистлар ва намойишчиларни ҳибсга олган.

 

Ёрлиқ