Россия радар системаси АҚШ ҳарбий учоғини бемалол кузатиб таъқиб қилиши мумкин
(last modified Wed, 29 Sep 2021 11:28:40 GMT )
сентябр 29, 2021 16:28 Asia/Tashkent
  • Россия радар системаси АҚШ ҳарбий учоғини бемалол кузатиб таъқиб қилиши мумкин
    Россия радар системаси АҚШ ҳарбий учоғини бемалол кузатиб таъқиб қилиши мумкин

Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг радар системаси ва ҳаво ҳужумларига зид мудофаа бўлинмаларининг Сухов-27 самолёт орқали АҚШ жосуслик самолётини аниқлаб уни таъқиб қилганини хабар қилди.

ТАСС ахборот агентлига кўра,  ҳаво нишонини аниқлаш ва унинг Россия ҳаво ҳудудларига киришини олдини олиш учун Сухов-27 қирувчи самолёти ҳаво миссиясини амалга оширганини маълум қилди.

 Россия миллий мудофаа назорати марказининг хабар қилишича,  Сухов-27 экипажи  АҚШ ҳаво кучларининг   RC-135 жосуслик  самолёти эканлигини аниқлаб,  Россия чегаарсига киришини олдини олишдан олдин Қора денгиз ҳаво ҳудудида кузатишди.

Россия Мудофаа вазирлигининг баёнотида ҳам  Россия ҳаво ҳудудларидан чет эл учоғини узоқлаштиришидан кейин Сухов-27 қирувчи самолёти ҳам ўз базасига қайтди деб келтирилган.

 Ўтган  якшанба куни ҳам Россия Мудофаа вазирлиги  бу мамлакат қирувчи самолётлари томонидан АҚШ ҳарбий учоқларидан бири кузатилгани ва таъқиб этилганини хабар қилганди.

 

Ёрлиқ