Лавров: Россия Толибонни тан олиши ҳақида гапиргани йўқ
(last modified Wed, 20 Oct 2021 08:17:39 GMT )
октябр 20, 2021 13:17 Asia/Tashkent
  • Лавров: Россия Толибонни тан олиши ҳақида гапиргани йўқ
    Лавров: Россия Толибонни тан олиши ҳақида гапиргани йўқ

Россия ташқи ишлар вазири Россия ҳозиргача Толибон гуруҳини расман тан олиш хусусида сўз очмаган ва Москва буни кўриб чиқмайди деб айтди.

Кеча Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  Москвада "Валдай  Халқаро сиёсий клуб йиғилиши қатнашувчилар билан учрашганида,  Россия ҳам минтақадаги кучли бошқа мамлакатларга ўхшаб, Толибон гуруҳи билан алоқада эканлигига тўхталиб,  Толибон гуруҳи  Афғонистон ҳукумати нафақат этник, балки сиёсий жиҳатдан ҳам қамраб олиниши учун чоралар кўришга ваъда берган деб қўшимча қилди.

 Жума куни Россия президенти Вдадимир Путин ҳам онлайн шаклида бўли ўтган, МДҲ раҳбарлари йиғилишида  Толибон тузган ҳукумат Афғонистондаги барча сиёсий гуруҳлар ва вакилларни ифода этмайди деб айтди.

 Лавров ўз сўзларида,  Росся ва НАТО ўртасидаги кескинликларга ишора қилиб,  Москва ҳукумати  ҳеч қачон НАТО ё Европа Иттифоқи ёки бошқа давлатлар билан муносабатларини ёмонлашишининг асосий сабабчи бўлмаган деб таъкидлади.

Лавров шунингдек  НАТО Россия билан муносабатларини яхшилаш учун биринча қадамни қўйиши кераклигини баён этди.

Россия ТИВ раҳбари куни кеча ҳам Москвадаги НАТО маълумотлар идорасини тўхтатилганини эълон қилди.

 

Ёрлиқ