Путин: Биз Толибонни тан олиш томон ҳаракатланаяпмиз
(last modified Fri, 22 Oct 2021 17:16:37 GMT )
октябр 22, 2021 22:16 Asia/Tashkent
  • Путин: Биз Толибонни тан олиш томон ҳаракатланаяпмиз

Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Москва Афғонистондаги Толибон ҳукуматини тан олиш сари ҳаракат қилмоқда.

Итар-Тасс ахборот агентлигининг хабар беришича  Россия президенти Владимир Путин "Валдай" клуби йиғилишида  деди: Москва Толибонни тан олиш сари интилмоқда. Лекин бунинг учун худди гуруҳни Россиядаги террористик ташкилотлар рўйхатига киритилганида босиб ўтилган жараён каби тартиб амалга оширилиши талаб этилади.

"Биз бу босқичга (Толибонни тан олиш) яқинлашаётгандекмиз", деди Путин ҳозирда Россияда террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган Толибонни тан олиш имкониятини баҳолаб. "Россиянинг позицияси айнан шу йўналишда ҳаракат қилиш бўлади, лекин бундай қарорлар террорчи гуруҳ сифатида қора рўйхатга киритилганидек қабул қилиниши керак", - дея қўшимча қилди у.

Ёрлиқ