Москва ҳукумати: БМТ Толибон гуруҳига қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр
(last modified Mon, 25 Oct 2021 12:06:24 GMT )
октябр 25, 2021 17:06 Asia/Tashkent
  • Москва ҳукумати: БМТ Толибон гуруҳига қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр
    Москва ҳукумати: БМТ Толибон гуруҳига қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр

Россия ҳукумати Толибон гуруҳини инклюзив ҳукумат ташкил қилишга ҳаракат этиши зарурлигини таъкидлаб, БМТ бу гуруҳга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр деб эълон қилди.

 Бугун Россия президентининг Афғонистон ишларидаги вакили, Замир Кобулов  матбуот конференция чоғида  " Россия сегодня" газета мухбирига берган интервьюсида, Толибон гуруҳи  инклюзив ҳукумат тузишда дадил қадамлар ташлаши керак деб қўшимча қилди.

Россия ТИВ- идаги Осиё бўйича иккинчи бўлинмаси директори,  Толибоннинг инклюзив ҳукумат тузишга ультиматум қўйилганини рад этиб,    бу масала бўйича ват бегилланмаган ва бу Москва йиғилишининг вазифаси эмас эди, биз Толибларга кенг қадамларни режалаштириш учун муддат белгиламоқчи эмасдик деб эслатди.

Россия расмийсига кўра,  БМТ Толибонга қарши санкцияларни бекор қилишга тайёр ва бу Россия ҳал қилишга тайёр бўлган техник муаммодир.

20 октярб куни Россия мезбонлик қилган Афғонистон бўйча Москва саммити бўлиб ўтди.

 

Ёрлиқ