Афғонистонда 23 миллион фуқаролар озқ-овқат ёрдамига эҳтиёж сезмоқда
(last modified Tue, 16 Nov 2021 11:11:21 GMT )
ноябр 16, 2021 16:11 Asia/Tashkent
  • Афғонистонда 23 миллион фуқаролар озқ-овқат ёрдамига эҳтиёж сезмоқда
    Афғонистонда 23 миллион фуқаролар озқ-овқат ёрдамига эҳтиёж сезмоқда

Афғонистонда мамлакат аҳолисининг 23 миллионга яқини озиқ-овқат ёрдамига муҳтож эканлиги хабар қилинди.

Афғонистоннинг ОВО ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Афғонистондаги Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг директори ва вакили Мери Эллен Макгротти мамлакатда ўсиб бораётган очарчиликни назарда тутиб, инқироз бундан ёмонроқ бўлиши мумкин эмас дея изоҳлади.

Makgrotti ўз сўзларида , 22 миллон 800 минг афғонистонликлар озиқ-овқат ёрдамига жуда муҳтож ва ҳозир Жаҳон озиқ-овқат дастурга ёрдам сўраб мурожаат қилганлар сони ҳеч қачон бунчалик кўп бўлмаган деб қўшимч қилди.

БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги  ташкилоти ҳам Афғонистон иқтисодиёти оғир  инқирозга учраган ва қиш яқинлашиши сари очлик тез ортиб бориши тўғрисида огоҳлантирди.

Бу ташкилотнинг кечанги хабарига кўра, озиқ-овқат ёрдами бу қишда қаттиқ очликка дуч келган миллионлаб  афғонистонликларни қутқаришнинг ягона йўлидир деб хабар қилди.

Ҳисоботга биноан, Афғонистон халқининг 95 фоизга яқини  етарли озиқ-овқатга эга эмас ва 9 миллионга яқини очарчиликка дучор бўлган.