Афғонистонда 23 миллион фуқаролар озқ-овқат ёрдамига эҳтиёж сезмоқда
Афғонистонда мамлакат аҳолисининг 23 миллионга яқини озиқ-овқат ёрдамига муҳтож эканлиги хабар қилинди.
Афғонистоннинг ОВО ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистондаги Бутунжаҳон озиқ-овқат дастурининг директори ва вакили Мери Эллен Макгротти мамлакатда ўсиб бораётган очарчиликни назарда тутиб, инқироз бундан ёмонроқ бўлиши мумкин эмас дея изоҳлади.
Makgrotti ўз сўзларида , 22 миллон 800 минг афғонистонликлар озиқ-овқат ёрдамига жуда муҳтож ва ҳозир Жаҳон озиқ-овқат дастурга ёрдам сўраб мурожаат қилганлар сони ҳеч қачон бунчалик кўп бўлмаган деб қўшимч қилди.
БМТнинг Жаҳон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ҳам Афғонистон иқтисодиёти оғир инқирозга учраган ва қиш яқинлашиши сари очлик тез ортиб бориши тўғрисида огоҳлантирди.
Бу ташкилотнинг кечанги хабарига кўра, озиқ-овқат ёрдами бу қишда қаттиқ очликка дуч келган миллионлаб афғонистонликларни қутқаришнинг ягона йўлидир деб хабар қилди.
Ҳисоботга биноан, Афғонистон халқининг 95 фоизга яқини етарли озиқ-овқатга эга эмас ва 9 миллионга яқини очарчиликка дучор бўлган.