Европа Иттифоқи: Толибон ҳукуматини тан олмаймиз
(last modified Sun, 28 Nov 2021 08:06:36 GMT )
ноябр 28, 2021 13:06 Asia/Tashkent
  • Европа Иттифоқи: Толибон ҳукуматини тан олмаймиз
    Европа Иттифоқи: Толибон ҳукуматини тан олмаймиз

Европа Иттифоқи комиссияси раиси Европа Иттифоқини Толибон ҳукуматини расман тан олмаслигини маълум қилди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Еврокомиссия президенти Урсулла Фон дер Леян  Афғонистондаги иқтисодий ва ижтимоий  инқирозини олдини олиш кераклигини таъкидлаб, Европа Иттифоқи Афғонистонда куч билан тузилган янги ҳукуматни тан олмайди деб изоҳлади.

Еврокомиссия президенти Ursula fon Derlinнинг баёноти шанба куни Қатар пойтахти Доха шаҳрида Толибон аъзолари, АҚШ ва Европа элчилари ўртасидаги музокаралар бошланган пайтга тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, Толибон ҳаракати жорий йил 7 сентябрь ойида Афғонистонда муваққат ҳукумат тузганини маълум қилишганди.

АҚШ давлати Бритаиня билан НАТО доирасидаги  20 йил аввал терроризмга қарши кураш баҳонасида Афғонистонга бостириб кирганди. 

АҚШ ва НАТО  икки ўн йил давомидаги босқинчилик ва Афғонистон инфратузилмаларини вайрн этишгани ҳамда 2 триллион 313 миллиард доллардан кўпроқ харажатлар ва  ўз армиясининг 2,5 минг аскарларини юқотишидан кейин Афғонистондан шармандаларча чиқиб кетишга мажбур бўлди.

 

Ёрлиқ