АҚШнинг Кентукки штатида кучли торнадо қурбонлари 84 кишига етди
(last modified Sun, 12 Dec 2021 11:24:00 GMT )
декабр 12, 2021 16:24 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг Кентукки штатида кучли торнадо қурбонлари 84 кишига етди
    АҚШнинг Кентукки штатида кучли торнадо қурбонлари 84 кишига етди

Кентукки штатида мисли кўрилмаган Торнадо натижасида 84 киши ҳалок бўлди.

Скайнюс ахборот агентлигининг хабар қилишича, АҚШда ёпирилган 300 километрдан ошиқ тезлик ва  10 километр баландликдаги даҳшатли торнадо ва довул шиддали бўлгани сабаб ҳатто радарлар уни башорат қила олишмади.

АҚШнинг 5 штати ушбу торнадодан зарар кўрган. Фақат Кетукки штатида 360 километрни қамраб олди ва Кентуки губернатори ҳам бу торнадо энг даҳшатли бўрон эканлигини таъкидлади ва Оқ уй ҳам жабрланганлар қўшимча ёрдамлар юборган.

АҚШнинг Кентукки штати губернатори Энди Башир ҳам кечанги суҳбатида,  бу штат ғарбидаги кучли торнадо ва бўронлар қурбонлари сони 100 дан ошиши мумкинлинии таъкидлади.

У шунингдек Кентукки бўйлаб содир бўлган энг ҳалокатли бўрон эканлиги ҳам қўшимча қилди.

АҚШнинг Арканзес ва Элленойс штатларидаги довулларда ҳам бир неча киши ҳалок бўлди.

Эсатиб ўтамиз, куни кеча  Арканзес штатининг Монт шаҳрида қарялар ўйига ҳам довул зарари кузатилди ва унда 2 киши ҳалок бўлиб 5 нафар жароҳат олишди.

 

Ёрлиқ