декабр 20, 2021 14:23 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти Афғонистон учун гуманитар жамғарма ташкил этади
    Ислом ҳамкорлик ташкилоти Афғонистон учун гуманитар жамғарма ташкил этади

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Афғонистон учун инсонпарварлик молиявий жамғармани ташкил этишни режалаштирган.

Эрон телерадиокмпаниясининг хабар қилишича, кеча  Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларТИВ раҳббарлари Исломободда Афғонистон ўзгаришлари мавзусидаги йиғилишда қиш фаслида  миллионлаб афғонистонилкларни очлик вазиятига сабаб  бўлган бу мамлакатнинг иқтисодий инқирозини олдини олиш мақсадида гуманитар ёрдамлар жамғармасини ташкил этиш қарорига келишди.

Мазкур жамғарма  Ислом тараққиёт банки доирасида бошқа томонлар билан келишилгагн ҳолда, Афғонистонга ёрдам жўнатиш мақсадида ташкил этилади.

Ислом ҳаморлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари тарқатган баёнотида, Афғонистон иқтисодини қулашини олдини олиш учун бу мамлакатнинг ўз молиявий манбалари ва активларига эга бўлиши зарурлигини эслатиб,  АҚШ томонидан блокланган Афғонистон активларини озод этилишини талаб қилишди.

Мазкур баёнотдла келтирилишича,  Афғонистон бўйича махсус вакили ёрдам ва саъй -ҳаракатларни мувофиқлатириш ҳамда бу  мамлакат билан сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни давом эттириш мақсадида тайинланади.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари  Афғонистондаги терроризмга қарши кураш ҳамда бу мамлакта ҳудудларидан ҳеч қандай террорчи гуруҳ ёки ташкилот учун хавфсиз бошпана сифатида фойдаланилмаслигини таъминлаш зарурлигини ҳам таъкидлашди.

Баёнотда Толибон масъулларини афғонистонликлар жумладан аёллар ва қизларни барча соҳаларда иштирокини кучайтиришга йўл очишга чақирилди.

 

 

Ёрлиқ