Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришларнинг сўнгги янгиликлари (15)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва иқтисодий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Россия Мудофаа вазирлиги Украинани демилитаризация қилиш бўйича ҳарбий операциялар давомида 498 рус аксарини ҳалок бўлгани ва 1597 нафар яраланганини тасдиқлади.
Украинага қарши операциясида 2870 дан ортиқ Украина аскари ҳалок бўлгани ва 3700 га яқини яраланганини ҳам маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги, баёнотида дастлабки маълумотларга биноан 572 нафар украиналик ҳарбийлар Россия кучлари томонидан асирга олинган деб келтирган.
* Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Укранаини қуролсизлантириш зарурлигини яна бир бор таъкидлаб, Украина халқи ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши кераклигини ҳам таъкидлади.
*Кеча Россия коинот маркази раиси Дмитрий Рогозин ОАВнинг Россиянинг Украинага қарши ҳужумларида Россия сунъий йўлдошларини бошқариш марказларига хакерлик ҳужум уюштирилган деган хабарларини рад этиб, Москва ҳукумати ўз сунъий йўлдошларига ҳар қандай хакерлик ҳужумни уруш деб билишини қўшимча қилди.
* БМТ Бош Ассамблеяси 80 га яқин давлат таклиф этаётган резолюциясини ёқлаб овоз берганида, Россияни Украинада ўтказаётган ҳарбий операцияларни қоралаб, Россия қўшинларини зудлик билан Украинани тарк этишга чақирди.БМТ Бош Ассамблеяси резолюцияси 141 тарафдор, 35 бетараф ва 5 қарши овоз билар ратификация қилинди.
* БМТнинг Қочқинлар бўйияча Олий комиссари Филиппо Гранде ҳам кечанги суҳбатида 1 -мартгача 836 минг украиналик бошпана изловчи рўйхатга олинганини маълум қилди.
* АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россиянинг 22 ҳарбий компаниясига қарши санкцияларни эълон қилиб, санкцияларга дуч келган компаниялар орасида Россия қирувчи самолётлари, зирҳли машиналари, ракеталар, дронлар ишлаб чиқарувчи ва электрон уруш тизимли компаниялари бор деб аниқлик киритди.