Украинадаги сўнгги воқеалар /35/
(last modified Thu, 10 Mar 2022 09:07:18 GMT )
март 10, 2022 14:07 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /35/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /35/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Ал-Маёдин телеканалининг хабар қилишича, Россия ҳарбий кучлари Украина пойтахти Киев шаҳри атрофида икки -уч километр масофага етиб борганини хабар қилди. Бу телеканал шунингдек  Украинанинг Мариупол шаҳрида ҳарбий амалиётлар давом этаётгани ва шаҳарнинг бир қанча маҳаллалари рус кучлари назоратига ўтганини ҳам маълум қилди.

* Ройтерз ахборот агентлигининг хабар беришича, Россия давлати Украина давлатининг кеча Мариуполдаги болалар шифохонасини бомбардимон этилгани хусусидаги хабарни ёлғон ва асоссиз деб билди.

* Бломерг ахборот агентлиги ҳам  Германия Европанинг Москвага нисбатан иқтисодий санкцияларни кучайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватламади ва Европа давлатларини Россия банклари СВИФТ билан алоқаларни узишидан олдин эҳтиёт бўлишга чақирди. Бломберг дипломатик манбалари хабаригат таяниб, Берлин давлати  СВИФТ тармоғидан узилиб қоладиган Россия банклари рўйхатини чеклаш зарурлигини таъкидлади деб эълон қилди.

*  Россия президенти Владимир Путин  Германия канслери Олаф Шултс билан телефон орқали суҳбатида,  Россия делегацияси ва Киев вакиллари ўртасидаги музокараларнинг 3 -чи  раунди якунларини Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий операцияси билан боғлиқ воқеалар контекстида муҳокама қилди.

* Бугун Россия ТИВ-и Пентагон Украинанинг биологик қурол яратиш бўйича тадқиқот лойиҳаларини молиялаштирганини маълуи қтлди.

* Польшанинг Вашингтондаги элчиси  СИЭНЭН телеканали билан суҳбатида,  биз бошиданоқ қирувчи арсеналимизнинг учдан бир қисмини олмасдан туриб ҳеч кимга бермаслигимизни айтган эдик деб маълум қилди. У Пентагоннинг МИГ-29 қирувчи самолётларини Украинага беришга қарши чиққанига жавобан,  " Биз бу қирувчи самолётларни тўғридан-тўғри Украинага ўтказмаслигимизни бир неча бор такрорладик деб айтди.

 

Ёрлиқ