Украинадаги сўнгги воқеалар /38/
(last modified Sat, 12 Mar 2022 14:56:26 GMT )
март 12, 2022 19:56 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /38/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /38/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россиянинг танклар, зирҳли машиналар ва артиллериядан иборат 64 километрлик ҳарбий карвони Киевга яқинлашмоқда. Карвон охирги марта Украина пойтахти шимоли-ғарбидаги Антонов аэропорти яқинида кўрилган.

* Британия Мудофаа вазирлиги  ўзининг охирги разветка маълумотларида, Россия кучларининг асосий қисми эндиликда Киев марказдани 25 километр узқоликда жойлашган деб таъкидлади.

* Россия Мудофаа вазирлиги Донецк кучлари Новандрюка, Криловка шаҳарлари ва Благодатно тўғони томон 8 километр илгарилаганини маълум қилди.

* Украина Мудофаа вазирлиги расмийлари   мамлакат ахборот агентлигига таяниб, 52 давлатлардан келган кўнгиллилар  Россия ҳужумларига қарши туриш учун халқаро бригадага қўшилган. Жорий ойнинг олтинчисида жангчилар сони  20 мингга етганди деб хабар қилди.

* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги  Украинанинг 3 минг 346 ҳарбий инфратузилмаси вайрон қилинган ва Россия кучлари Украина ҳудудига яна 11 километр олдинга ўтганини маълум қилди.

*  Россия давлати Украинага ҳужумидан кейин  Украинадан чиқарилган Ғарб компаниялари активларини мусодара қилиши ва Украинадаги уруш билан бир вақтда  иқтисодий урушни олиб боришини таъкидлади.

* Россия Мудофаа вазирлиги Киев режими  Ғарб давлатларидан олибкелинган  ҳаво ҳужумига зид системаси  фуқаролик самолётларга террор ҳужуми учун узоқ муддатли таҳдид эканлигини эълон қилди.

* АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси ўринбосари Далип Синг телевидения орқали суҳбатида,  биз Россияни халқаро иқтисодиёти ўтган четлаштиришни ниятидамиз. Россия  эса кучли санкциялар туфайли 1980-йиллардаги ҳаёт даражаси сари суръат билан кетмоқда деб айтди.

* Бугун Россия космик агентлиги раиси Дмитрий Рогозин Ғарб давлатлари Россияга қарши санкциялар Халқаро космик санкциянинг уриб туширилишига олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Ёрлиқ