Украинадаги сўнгги воқеалар /48/
(last modified Wed, 16 Mar 2022 11:08:44 GMT )
март 16, 2022 16:08 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар /48/
    Украинадаги сўнгги воқеалар /48/

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

Украинадаги уруш ва можароларнинг 21 кунида Россия армияси ушбу Европа давлатидаги ҳарбий амалиётлари ҳақида ҳисобот тарқатиб Украинанинг  иккита Су-25 қирувчи самолёти Чернигов вилоятида, МИГ-29 вертолёти эса Новаябиковка ҳудудида уриб туришлганини хабар қилди.

* Россия Мудофаа вазирлиги ҳарбий операция бошланганидан бери, биз Украина армиясининг 111 қирувчиси, 68 та вертолёти ва 160 та ҳарбий дронини йўқ қилдик деб қўшимча қилди.

*  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров  Москва ва Киев ўртасидаги музокараларжуда қийн кечмоқда аммо муросага умид бор. Россия ўз хавфсизлиги, Укриана ва Европа хавфсизлигин учун йўл пайдо қилишни истайди, аммо бу йўл НАТОнинг шарққа кенгайишини ўз ичига олмайди . Тўғридан-тўғри мулоқот икки давлат ўртасидаги муаммоларни ҳал этишнинг калитидир деб эълон қилди.

*  Украина президенти Россия билан музокаралар давом этиши керак. Жараён мураккаб, амо муҳимдир. Музокаралардаги позициялар анча реал бўлмоқда бироқ Украина манфаатларига мос қарор қабул қилиш учун кўпроқ вақт лозим деб айтди.

* Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида яна бир россиялик генерал ҳалок бўлганини Украина президенти Владимир Зеленский навбатдаги видеомурожаатида хабар қилди,  бироқ у ҳалок бўлган ҳарбийнинг номини келтирмади. Кеча Украинадаги ижтимоий тармоқларда генерал-майор погонидаги ҳарбий жасади суратлари тарқалди. Шу куни кечқурун Украинадаги манбалар бу — генерал-майор Олег Митяев бўлганини хабар қилишди. РФ мудофаа вазирлиги ҳам, Украинадаги расмий манбалар ҳам бу маълумотни тасдиқлашмаган

*  Британия разветка хизматлари ва  бу мамлакатдаги жиноятларни аниқлаш миллий агентлиги Лондандаги Путин ва унинг ҳамкасблари мол-мулкини аниқлаш учун ҳамкорлик қилади.

 

Ёрлиқ