Украинадаги сўнгги воқеалар (73)
(last modified Tue, 05 Apr 2022 09:18:08 GMT )
апрел 05, 2022 14:18 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (73)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (73)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Киев шаҳар ҳокими  Украина урушида ҳозиргача  20 мингга яқин урс аскарини ҳалок бўлганини айтди. У бу гапларни ҳеч қандай ҳужжат ва ёки далилга ҳавола қилмасдан билдирди.

*  Киев мери шунингдек Мариупол шаҳрида 5 мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини қўшимча қилди.

* АҚШ Мудофаа вазирлиги  Болгарияга 8 та  F-16 русумли қирувчи самолётларни сотишга рози бўлди. Шартнома қиймати 1 миллиард 670 миллион долларни ташкил қилган.

* Россия президенти Владимир Путин " дўстона бўлмаган" мамлакатларга нисбатан виза масаласида жавоб чоралари тўғрисидаги фармонни имзолади.  Фармонга кўра, бу ҳаракат Европа Иттифоқи ва бир қанча хорижий давлатлар ва фуқароларнинг нодўстона ҳаракатларига жавобан зудлик билан чора кўриш зарурати билан боғлиқ.

*  Араб мамлакатлари ТИВ раҳбарлари Москвага сафари чоғида  россиялик ҳамкасби билан учрашиб  Украина инқирози хусусида гаплашдилар.

* Россия ТИВ раҳбари  Араб Лигаси ТИВ раҳбарлари билан ўтказилган матбуот анжуманида " бизнинг кучлармииз 30-март куни Бучани тарк этди ва Украина ҳукуматининг бизга қарши уюшдирма сенариялари 4 кундан сўнг ошкор этилди деб эълон қилди.

* Британия ҳарбий разветкаси Украина қўшинлари бу мамлакат шимолининг муҳим қисмларини жумладан Чернигов чеккалари ва Шимолий Киевнинг бир қисмини рус аскарларидан озод қилганини маълум қилди.

* Украина ташқи ишлар вазири  Россияга қарши айбловлар эълон қилиши билан, Россияни БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашидан чиқариб юборишга чақирди.

* Эслатиб ўтамиз кеча Украина урушида  шарнома аосида хизмат қилаётган 2 қирғизистонлик ҳалок бўлди. Уларнинг жасадлари ўз ватанига келтирилган.

 

Ёрлиқ