Украинадаги сўнгги воқеалар (74)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Кеча "Дейли Мил" газетаси АҚШ Украинага янги танштирилган 300 миллион долларлик ҳарбий ёрдами доирасида 10 та жуда кучли "Switch Blade 600" худкуш дронларни юбормоқчи деб ёзди.
* Кеча БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш Хавфсизлик кенгаши йиғилишида, Россия ва Украина ўртасидаги уруш 74 та ривожланаётган давлатдаги 1,2 миллиард одамга таъсирини етказди деб эълон қилди.
* Россия ТИВ раҳбари халқаро ҳамжамият Россия томонини Украина билан музокараларда самимий ва доимий ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билиши керак деб таъкидлади.
* Кеча Россия қуролли кучлари тарқатган баёниясида, қамалдаги Мариупол шаҳридан " миллатчилар" батальониниг етакчилари эвакуация қилинар экан икки Украина ҳарбий вертолёти уриб туширлган деб маълум қилди.
* Украина президенти Владимир Зеленский Киев " иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг дҳашатли уруш жиноятларига" гувоҳ бўлганини иддао қилиб, Россия давлати Украинани " жим қулга" айлантиришга уринмоқда деб айтди.
АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен ҳам кеча яна бир бор рус кучлари Украинани Буча шаҳрида тинч аҳолини қирғин қилган деб даъво қилди.
* Россия Миллий хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари Дмитрий Медведев Украинанинг Россия кучлари томонидан мамлакатда ҳарбий жиноятлар содир этгилгани ҳақидаги даъволари ташвиқот ва психолгик операциялар эканини таъкидлади.
* Европа комиссияси раиси озиқ-овқат ва энергия ташувчи кемалар бундан мустасно бўлган Россия кемаларини Европа Иттифоқига аъзо давлатлар портларига кириши тақиқланганини эълон қилди.Украинанинг Мариупол шаҳри портида ракета билан урилган Азбург номли кема чўкиб кетди.