Украинадаги сўнгги воқеалар (77)
(last modified Thu, 07 Apr 2022 09:21:47 GMT )
апрел 07, 2022 14:21 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (77)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (77)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Британия ТИВ раҳбари Лиз Трасс АҚШ билан келишилган ҳараат натижасида,  Москванинг Сбербанк ва барча кредит банкларининг активларини музлатиб қўйганини хабар қилиб,  2022-йил охиригача Россиядан барча нефт ва кўмир импорини тўхтатиб, 8 нафар нуфузли россиялик ишбилармонларга нисбатан санкциялар жорий этишни режалаштираётганини маълум қилди.

*  Россия Мудофаа вазирлиги Украинада 1900 га яқин танк ва  400  дан ортиқ дрон йўқ қилинганини хабар қилди.

* Бугун Венгрия ТИВ раҳбари  бу мамлакат атом электр станцияси учун ёқилғи ҳаво орқали Россиядан келганини маълу қилди. Украина Ташқи ишлар вазирлиги  Венгрияни  Европа Иттифоқидаги бирликка путур етказишни бас қилишга чақириб,  тарихда тўғри йўлдан бориш ҳеч қачон кеч эмаслигини айтди.

*  Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Украина разветка хизмати Россияни айблаш мақсадида  120 тонна хлор сақланадиган омборни портлатиб юбормоқчи деб таъкидлади.

*  Вашингтон пост ҳам  ўзининг исмини ошкор қилишни истамаган Пентагон етакчи расмийларидан бири  бизнинг хулосаларимизь шуки Россия Киев ва Черниговни бутунлай тарк этган деб эълон қилди.У сўзларида шунингдек  Россия кучлари кетаётганда мина қўйган бўлиши мумкин шу сабабдан ҳудудни тозалаш зарурлиги ҳақида гапирди.

*  БМТнинг Женевадаги идораси Твиттер саҳифасида, Украина уруши иккинчи жаҳон урушидаги кейин энг тез аҳоли ҳаракати ва кўчишига сабаб бўлганини маълу иллди. Украина  аҳолисининг 4 дан бир қисмидан кўпроғи яъне 11,3 миллиондан ортиғи уйларини тарк этган.

 

 

Ёрлиқ