Украинадаги сўнгги воқеалар (83)
(last modified Mon, 11 Apr 2022 09:57:41 GMT )
апрел 11, 2022 14:57 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (83)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (83)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков ўтган 24 кун ичида  Украинадаги 86 та ҳарбий объектни йўқ қилинганини айтди. У шунингдек Россия ҳарбийлари ҳозиргача Украинанинг 127 самолёт, 98 вертолёт, 234 турдаги ҳаво мудофаа тизимлари, жумладан  С-300, Бук-M1 ва Oсай Киум, 436 та дрон, 2052 та танк ва бошқа зирҳли машиналар,  232 та кўп мақсадли ракеталар, 894 та ракеталарни жойлаштирган артиллерия ва минометлари ҳамда  1975 та ҳарбий техникасини йўқ қилди деб эълон қилди.

*  ТАСС ахборот агентлиги  Донецк айирмачилар сўзларига таяниб, бизнинг кучларимиз Мариупол портининг  80 фоизини назорат остига олди деб хабар қилди.

* Украина Мудофаа вазирлиги Донецкдаги Россия қурол-яроқ омборини нишонга олингани ҳақидаги видеони тарқатди.

*  Жанубий Корея мудофаа вазири Су Вук украиналик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида ҳалокатли қуролларни етказиб бериш Украина учун муаммоли эканилиги ва Украинага ҳалокатли қуроллар тизимини юборишида чекловлар мавжудлигини таъкидлади.

*  Украина Бош прокурори 24 февралдан бери Киев атрофида 1222 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади.

*   АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Россия давлати Киев жангида мағлуб бўлган ва Вашингтон Москвага босим ўтказишга давом этади деб таъкидлади.

*  АҚШ ва Мексика чегарасида  ўтиб кетган минглаб украиналиклар АҚШга киришини кутар экан, Байден маъмурияти март ойида АҚШга бор-юғи 12 украиналикларни киришига рухсат берган.

*  Россиянинг Газпром ширкати Украина орқали Европага газ ташишда давом этмоқда ва бугун душанба  95 миллион куб метр газ еткзиб берган.

 

Ёрлиқ