Украинадаги сўнгги воқеалар (85)
(last modified Tue, 12 Apr 2022 09:11:36 GMT )
апрел 12, 2022 14:11 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (85)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (85)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

*  Россия Мудофаа вазирлиги бу мамлакат ҳарбий- ҳаво кучлари Украинанинг 32 та ҳарбий инфратузилмасини нишонга олгани шу жумладан  Buk M1 зенит тизимини йўқ қилганини эълон қилди.

*  Пресс ТВ телеканалининг хабар қилишича, Москва давлати  Канадага номаълум Европа давлати томонидан берилган S-300 ҳаво мудофаа ракета тизимларини нобуд қилганини даъво қилди.

*  Рошотудей ахборот агентлигининг хабарига кўра, Канада Украина армияси жумладан Азов батальонларини тайёрлаш учун тахминан  900 миллион доллар сарфлади. Бундан олдин Канада давлати Азов батальонига ҳеч қандай ёрдам бермасликка ваъда қилганди.

*  Reuters  ахборот агентлиги ҳам Британия ҳарбий разветкаси бугун Россия қўшинлари Украина шарқидаги операцияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида  Белорусдан чиқиб кетишда давом этаётганини маълум қилганини хабар қилди.

*  ОРТ телеканали ҳам  Ғарб давлатлари хусусан АҚШ Россияга қарши чора кўришдан бош тортгани учун Ҳиндистонга босимлани кучайтирди деб таъкидлади. Хабарга кўра,  кеча Жо Байден  Ҳиндистон Бош вазири Нарандра Моди билан виртуал шаклда суҳбатлашди. Бу мулоқотдан кейин,  Оқ уй  Россиядан кўпроқ нефт сотиб олиш улар яъни Ҳиндистон манфаатида эмаслигини билдирди.

* Ройтерз ахборот агентлиги шунингдек, Германия канслери ҳозирги можарода Украинани қўллаб -қувватлашини маълум қилгани ва Россия президенти билан урчашувни қийин сифатида баҳолаганини келтирди.

Киодо ахборот агенлигининг маълум қилишича,  Япония давлати  Россиядаги 398 шахслар, жумладан президент ва ташқи ишлар вазирининг оила аъзоларига нисбатан санкциялар жорий қилган.

*   НАТОнинг Сеулдаги ҳарбий қўмитаси раҳбари бу НАТО давлатлари  Украинанинг омон қолиши учун барча имкониятларини ишга солишга давом этиши ва Украинага ҳато ноҳарбий ва фуқаролик ёрдам берилиши айтганини Ройтерз хабар берган.

 

Ёрлиқ