Украинадаги сўнгги воқеалар (91)
(last modified Sat, 16 Apr 2022 09:53:45 GMT )
апрел 16, 2022 14:53 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (91)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (91)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Франция ахборот агентлигининг Киевдан хабар қилишича, Киевдаги портлашда ҳарбий техника заводи нишонга олинган деб таъкидлади.

*  Россия Мудофаа вазирлиги  Харков вилоятида Изюм шаҳри жанубида украиналик Су-25 русумли ҳарбий самолётни уриб тиширганини хабар қилди.

*  Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак  Россия газининг айрм европалик мизожлари газ учун рубл тўлашга рози бўлганини баён этди. Европа давлатлари яқин беш-ўн йил ичида Россия нефт ва газига муқобил топа олиши даргумон деб таъкидлади.\

*   Киевда қўлга олинган Украина мухолифатларидан бири Виктор Медвечукнинг рафиқаси Оксана Марченко  Украина расмийлари унинг турмуш ўртоғини қийноққа солаётгани ва сўроқ жараёнида  калтакланган деб эълон қилди.

*  Россия тергов қўмитаси  АҚШлик журналист Патрик Ланкстернинг  Украинанинг Азов батальони қўшинларини Мариуполдан  олиб чиқиб кетганидан сўнг, шаҳар чеккасида кўп сонли тинч аҳолининг жасадлари топилгани ҳақидаги  маълумотнии текшираётганикм маълум қилди.

*  Греция ҳукумати наттоғи, Афина далти энди Уранага ҳарибй техника юбомайди де малу миқлди.

* Украинанинг собиқ президенти Петро Порошенко  Ал-Жазира телеканали билан суҳбатида,  тинчликка эришишнинг қисқа йўли Украинани кўпоқ қурол-яроқ билан таъминлаш эканлигини айтиб,  Украина армияси  300 танк, 1000 ҳарбий машина ва 100 қирувчи самолётга эҳтиёж сезмоқда деб қўшимча қилди.

* АҚШ ТИВ матбуот котиби Тед Прайс ҳам кечанги суҳбатида, Украинадаги уруш жорий йил охиригача давом этади деб айтди.

*  Кеча Украина президенти Владимир Зеленсикй  СИ ЭН ЭН телеканали билан суҳбатда дунё Россиянинг тактик ядро қуролидан фойдаланиш эҳтимолига тайёр бўлиши кераклигини айтди.

 

Ёрлиқ