Украинадаги сўнгги воқеалар (92)
(last modified Sun, 17 Apr 2022 06:01:39 GMT )
апрел 17, 2022 11:01 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (92)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (92)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Мудофаа вазирлиги Мариуполни озод қилиш амалиётларида 1464 украиналик ҳарбийлар рус кучларига таслим бўлишди деб айтди.

Украинанинг Мариупол шаҳри мери Россиянинг Украинанинг ҳужумлари бошланганидан бери шаҳарда 21 мингга яқин одам ҳалок бўлганини иддао қилди.

* Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова Россиянинг  БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги вакиллари АҚШнинг Украинадаги биологик иншоотлари мавжудлигини фош қилган ва бу ҳафтадаги фактларни  эълон қилган, шунингдек  АҚШ расмийларини бу масалани тушунтиришни сўраган деб эълон этган.

*  Телгеграфф газетаси ҳам  Британиянинг " Сасс" номли махсус кучлари икки ҳафтадан бери Киевда бўлиб Украина кучларини ўргатмоқда деб хабар қилди.

*  Москва давлати Британиянинг Россияга қарши санкцияларига кўрсатган аксиламалида, Британия бош вазири ва бошқа вазирларининг Россияга киришини тақиқлади.

* Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак ҳам Россия давлати Европа Иттифоқига нефтнинг  30 фоизини ва газнинг 40 фоизини таъминлаётганини таъкидлаб, Европа давлатлари яқин 5 -10 йил ичида Россия нефт ва газига муқобил топа олиши даргумон деб қўшимча қилди.

*   CNN  телеканали Оқ уй расмийлари хабарига таяниб,  АҚШнинг хавфсизлик бўйича сўнгги ёрдами Украинага етиб борди деб маълум қилди.

*  Кеча Литва президенти  Gitanas Naosda Швеция ва Финлядиянинг НАТОга аъзо бўлиш учун имкон қадар ариза беришга чақириб, бу икки мамлакатни НАТОга аъзо бўлишини Болтиқ бўйи минтақаси хавфсизлигини оширади деб айтди.

* Италия ва Руминия давлатлари Россия кемаларнинг ўз портларига киришини тақиқлади.

 

Ёрлиқ