Украинадаги сўнгги воқеалар (94)
(last modified Mon, 18 Apr 2022 06:42:29 GMT )
апрел 18, 2022 11:42 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (94)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (94)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Украина президенти СИ Н ЭН мухбири билан суҳбатда, бу мамлакат шарқидаги  40 мингга яқин энг яхши украиналик кучларни жойшлагани ва руслар уларни қамал қилига уринмоқда ва шунинг учун Донбасс жангидаги ғалаба биз учун жуда муҳим деб эълон қилди.

*  Украина Бош вазири Дениз Шамихал BBCга берган интервбюсида Мариуполнинг сўнгги украиналик ҳимоячилари ҳамон шаҳарнинг айрим  қисмларини назорат қилишларини ва улар "охиригача" курашларини айтди.

*  Россия Мудофаа вазирлиги  наттоғи Игорь Конашенков  ўз сўзларида, Киев   Украинанинг Азов неонацистлар гвардияларига  Мариуполдаги Азовстол корхонасидаги шахслар ўз қуролларини Россия армиясига топширганида уларни ўққа тутишга фармон берган деб иддао қилди.

* Россиянинг хорижий валютада тўлов қила олмаслиги Европада гиперинфляциясига олиб келиши мумкин деб айтди Россия хавфсизлик кенгаши ўринбосари Дмитрий Медведев.

* Эстония, Белгия ва Болгария Москвага қарши денгиз қамалга қўшилишди ва 17 апрельдан бошлаб Россия байроғи остидаги кемаларни ўз портлари ва Европа Итиифоқига киришини тақиқлади.

*  Украина уруши бошланганидан кейин Россия президенти билан учрашганиган Австрия канслери у Украина урушида ғалабага эришини истайди деб айтди.

*  Чехиянинг Украинага қурол юборишига  жавобан Россия давоати  Прагани Совет Иттиофи  даврида ишлаб чирқарилган қуролларни Россиянинг розиликисиз Украинага бермаслиги ҳақида огоҳлантирди.

*  Кеча Украина президенти  иқтисодий маслаҳатчиси Оле Остенко бу мамлакат миллий телевиденияси билан суҳбатда,  Киев давлати  7 лик гуруҳини  Украинага   50 миллиард доллар молиявий ёрдам беришини сўради.

* Россия ТИВ Шимолий қутбда Москва ва НАТО ўртасида тўқнашув бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.

 

Ёрлиқ