Украинадаги сўнгги воқеалар (95)
Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:
* Бугун Россия Мудофаа вазирлиги наттоғи Игорь Конашенков рус кучлари ўтган 24 соат ичида Украинанинг 44 ҳарбий базани нишнга оллди. Улар қўмондонлик маркази ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ва 3 -та ўқ дори омбори ва 23 та қурол ва ҳарбий техникани йиғиш жойлари эдилар деб айтди. У ўз сўзларида, Россия ҳаво ҳужумидаен мудофаа тизими Харков яқинида Украинанинг икки MiG-29 самолётини нишонга олди ва Павлоград вилоятида Украина учувчисиз учоғини уриб туширилди деб қўшимча қилди.
* Россиянинг " Роскосмос" агентлиги бош ижрочи директори Дмитрий Рогозин " Россия космик агентлигига қарши санкциялардан Европа Россиядан кўра кўпроқ жабр кўради деб айтди.
* Россиянинг авиация бошқармаси Россиянинг жанубий ва жанубий-ғарбий қисмидаги 11 та аэропортнинг ёпилиши 25 апрелга қадар узайтирилди деб маълум қилди.
* Украина ғарбидаги йирик шаҳар бўлган Львов мери ва Украина президенти маслаҳатчиси бугун эрталаб шаҳар 5 та кучли ракета зарбалари билан нишонга олинганини айтиб, ҳозиргача Украина ғарби Россия ҳужумларидан нисбатан хавфсиз деб таъкидлади.
* ОРТ телеканали Украина халқаро миқёсида тақиқланган пиёдаларга қарши миналардан фойдаланмоқда деб хабар қилди.
* Германиянинг озиқ-овқат саноати уюшмаси Россия газ эмбаргоси Германия озиқ-овқат саноати учун салбий оқибатларга олиб келиши ва уни ёпиб қўйиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
* Чеченистон президенти Рамзан Қадиров Россия ҳарбий амалиётларда нафақат Украина армияси ва нацистлар балки ўнлаб ғарб давлатлари жумладан НАТО қаршисида турибтди деб иддао қилди.
* Германия собиқ вице-канслери Зигмар Габриэл Украинанинг Берлиндаги элчисини Штанмаерга Россия фойдасига ишлайдиган одам деганини танқид қилди ва бундай иддаоларни хавфли фитна назарияси деб атади.
* Украина давлати Европа Иттифоқининг Киевни бу иттифоққа аъзолиги бўйича қарор қабул қилиши учун бошланғич нуқтаси сифатида сўровномани тўлдирган.