Украинадаги сўнгги воқеалар (148)
Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:
* Кеча Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков рус ҳаво -ҳарбий кучлари ўтган бир суткада Донбасс вилоятида Украина армиясининг йирик ўқ-дорилар омбори, бу мамлакатнинг 26 ҳарбий базаси ва яна 3 та ўқ- дори ва назорат марказларини нобуд этди деб эълон қилди.
* Россия Мудофаа вазирлиги наттоғи Россия ҳарбийларини Украинадаги амалиёти бошланганидан бери Украинанинг 977 ҳарбий дронлар, 174 та қирувчи самолёти ва 125 та вертолёти уриб туширилган деб маълум қилди.
* Бугун Британия Мудофаа вазирлиги ҳам тарқатган баёниясида Россия Украинадаги ҳарбий амалиётининг дастлабки 3 ойида Россия, эҳтимол Совет Иттифоқи Афғонистондаги 9 йиллик уруши пайтида кўрган талофанини кўргандир деб иддао қилди.
* Россиянинг Арктика кенгашининг юқори қўмитаси бошлиғи Николай Корчинов кеча Арктика минтақаси халқаро ҳарбий амалиётлар саҳнасида айланиб бораётганини айтди.
* Франциянинг Ле Фигаро газетасининг ёзишича, Франциянинг Европа ишлари бўйича вазири Клемент Бун кеча бу мамлакат Украинанинг урушда ғалаба қозонишини исташини айтди.
* Украина ҳарбий кучлари мамлакатнинг Белорус билан шимолий чегарасида янги мудофаа лииняларини қуриш орқали Белорус билан чегарасидан ҳужум амалиётларни бошламоқчи.
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсати раиси Жозеф Боррель зз сўзларида, Европа Иттиофи ўз хавфсизлиги учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ва Европа армиясини қуриши кераклигини эсатди.
* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Европанинг Киевга ёрдамларига ишора қилиб, Европанинг ҳарбий захиралари тугамоқда деб айтди.