Украинадаги сўнгги воқеалар (153)
(last modified Sun, 29 May 2022 06:48:37 GMT )
май 29, 2022 11:48 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (154
    Украинадаги сўнгги воқеалар (154

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия президенти франциялик ҳамкасби ва Германия канслери билан 3 томонлама телефон орқали суҳбатида,  Украинага қурол етказиб бериш  ва жўнатиш беқарорликларни кучайтириш ва гуманитар вазиятни ёмонлаштириши мумкинлигини маълум қилди.

* Россия Мудофаа вазирлиги кеча Россия амалиёти чоғида Украинанинги 18 та учувчисиз самолёти уриб туширилгани ва 260 нафар миллатчини ўлдирилганини хабақлди.

* Украина мудофаа вазири ўзининг Ғраб иттифоқчиларидан кемага қарши ракеталар ва ўзиюрар артиллерияларни қабул қлиш жараёнини бошланганига тўхталиб, бу жиҳозлар билан Россия кучларига қарши чиқишларини айтди.

*  Кеча Германия меҳнат вазири  Habertus Xill Россия табиий газ эмбаргосининг Германия иқтисодиёти ва жамиятига таъсир кўрсатишини қайд этди.

*  Кеча Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова  Ғарб давлатлари  Россия хорижий кемалирининг Қора денгиз ва Азов денгизидан ўтишга тўсқинлик қилаётгани ҳақидаги даъволари асоссиздир, чунки  Москва ҳар куни гуманитар йўлакларни очади бироқ Украина расмийлари ҳамкорлик қилишдан бош тортади деб айтди.

*  БМТнинг озиқ -овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти -ФАО раиси ўринбосари Мауритсио Мартина "Италиан курьер" нашри билан суҳбатида Россия ва Украина уруши натижасида бутун дунё бўйлаб кўп сонли одамлар 18 миллион кишигача оч қолиши мумкинлигини прогноз қилди.

*  Кеча Россия ТИВнинг қуролларни тарқатмаслик ва назорат департаменти директори Владимир Ермаков Москва  яқинда БМТ Хавфзлик кенгашининг очиқ йиғилишларида АҚШнинг Украинанинг ҳарбий -биологик фаолияти масаласини кўтаришни режалаштирмоқда деб таъкидлади.

*  БМТнинг янги маълумотларига биноан, 2022- йил февраль ойида Россия ва Украина урушидан бери  4031 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган.

*  Кемалардан бири  Россиянинг шарқига  Мариупол портидан металл ташиш мақсадида бу портга кирди. Киев эса бу ҳаракатни талончилик деб атади.

 

Ёрлиқ