Украинадаги сўнгги воқеалар (158)
(last modified Mon, 06 Jun 2022 06:42:35 GMT )
июн 06, 2022 11:42 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (157)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (157)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия президенти  "Россия 1"  телеканали билан суҳбатда, Вашингтон давлати Киевга узоқ масофали ракеталарни еткзиб берса, Москва ҳам ҳали нишонга олмаган Украинанинг ҳарбий марказларига ҳужум қилади деб эълон қилди.

* Донбассда Россия генерал-майори Роман Кутузов ҳалок бўлди. «Вести» ёзишича, у 24 февралдан бери Россия Украина ҳудудида йўқотган тўртинчи генерал бўлди. Ҳарбий журналист Александр Сладков ўз телеграм-каналида маълумот беришича, генерал Кутузов ҳаво десантчиси бўлган, аскарларини жангга бошлаб ҳалок бўлган.

* Британия мудофаа вазирлиги  Лондон давлатини Украинага  80 километр масофага учадиган ракета тизимларини юборишини маълум қилди.

* Бритаиня Мудофаа вазирлиги ўз твитида Украина армиясининг қарши ҳужуми Россиянинг Украина шарқидаги ҳарбий амалиётларини секинлаштирганини иддао қилди.

*   Испанияда босиладиган "El Pais" газетаси Мадрид давлатининг Украинага зенит- ракета ва леопард такнларини юбориш қароридан хабар тарқатади.

*  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров, АҚШ Ғарб билан ҳамкорликда Украинанинг Россия билан музокара олиб боришига йўл қўймасликка ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

* Россия Атом энергияси ташкилоти ҳам кеча эрталаб Россиянинг қанотли ракетаси Украинанинг пойтахтидан   350 километр жанубида жойлашган Миколаев шаҳри яқинидаги жанубий атом электр станцияси осмонидан ўтганини даъво қилди.

*  НАТОга аъзо 40 давлат Стокгольмдаги ҳарбий машғулотларда қатнашиш учун Швецияга янги қуроллар юборди.

*  Италия ташқи ишлар вазири, ҳам Украинанинг қамал қилиниши Биринчи жаҳон уришини бошлаб берганини ва Африкада можаро эҳтимоли оширганини даъво қилди.

 

Ёрлиқ