Украинадаги сўнгги воқеалар (172)
(last modified Tue, 21 Jun 2022 07:40:29 GMT )
июн 21, 2022 12:40 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (172)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (172)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Кеча  Россия Мудофаа вазирлиги ўтган якшанбага ўтар кечаси Россия армияси амалиётида Украинанинг 10 та ҳарбий самолёти, 13 та танки ва 16 махсус ҳарбий машинаси йўқ қилинганини маълум қилиб, Россия қирувчи самолётлари ва вертолётларининг Украинанинг 47 ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш марказига берилган ракета зарбаси оқибатида,  450 нафар украиналик миллатчилар ҳалок бўлганини эълон қилди.

*  Қрим ярим ороли губернатори Сергей Аскиянов кеча  Қрим яром ороли яқинидаги Қора денгизда ёқилғи бурғулаш қурилмаларига ўқ узилиши оқибатида 7 киши бедарак юқолганини маълум қилди. Москва отишмани Украина кучлари билан боғлаган.

*  Кремль саройи ҳам Украинада қўлга олинган АҚШлик " ёлланма аскарлар" ноқонуний фаолиятга алоқадор бўлганликлари ва жиноятлари учун жавоб беришлари кераклигини хабар қилди.

*  Кеча Британия Мудофаа вазирлиги тарқатган баёниясида,  Россия Украина ҳаво ҳудуди устидан тўлиқ устунликка эриша олмагани ва шунинг учун камдан-кам ҳолларда Украина ҳудудига чуқур кириб борганини таъкидлади.

*  Кеча Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев  АҚШ билан муносбатлар Россияга зарар етказишини маълум қилди.

*   Россия президенти матбуот котиби, Дмитрий Рогозин ҳам кеча  Россиянинг Европага газ экспорти Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари туфайли  60 фоизга қисқарганини айтиб, санкциялар Россия газининг Норд-Стрим прокат қувури орқали Европага етказилишига тўсиқлик қилади деб айтди.

* Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Россия Украинадан ғалла экспортини тўсиб қўйгани ҳақидаги даъволарни такрорлар экан, Украина урушининг жиддий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

*  Россия Думаси спикери Вячеслав Володин Телеграммадаги саҳифасида, Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши муносабати билан Украина Европа Иттифоига аъзо бўлиш учун ҳеч қандай  яхши номзод эмас.деб айтди. Володин ўз сўзларида мутлақ коррупция, кенг тарқалган жиноят, олигархия ҳокимияти ва вайрон бўлган иқтисодиёт бугунги Украинанинг ўзига хос белгисидир.   Европа уларнинг барчасидан хабардор лекин Россияни зарасизлантириш истаги устунлик қилмоқда.деб баён этди 

Ёрлиқ