Украинадаги сўнгги воқеалар (179)
(last modified Tue, 28 Jun 2022 07:13:06 GMT )
июн 28, 2022 12:13 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (179)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (179)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

*  Бугун Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, Дмитрий Медведев  Қрим ярим оролига бостириб киришга қаратилган ҳар қандай уриниш Россияга қарши уруш эълон қилишдир. Агар НАТО аъзоси бўлган давлат бу ҳужумни уюштирса бу тўқнашув  бутун Шимолий алянсни қамраб олади, яъне уччинчи жаҳон уруши. Тўлиқ бир фалокат бўлади деб эълон қилди.

*  Кеча Кремль саройи  тарқатган баёнотида, Россия ва Бразилия президентлари ўртасидаги  телефон орқали суҳбатда Ғарб санкциялари туфайли бузилган озиқ-овқат ва кимиёвий ўғитлар эркин савдосини жонлантириш муҳимлиги таъкидланди деб хабар қилди.

*  Британия Бош вазири, Россия президентига қарши сўзлари давомида, Украинанинг  Креманчук шаҳридаги савдо марказига уюштирилган ҳужумда Россияни айблади ва уни Владимир Путиннинг шавфқатсизлиги белгичи дея атади. Украина президенти Володимир  Зеленский ҳам Россиянинг Украина шарқидаги Креманчук шаҳридаги гавжум савдо марказини ракеталар билан нишонга олганликда айблади.

*  Грециянинг Россияга қари позициясига жавобан Россия ТИВ- Грециянинг Москвдаги элчихонасининг 8 дипломатни номақбул элемент сифатида эълон қилиб уларни Россиядан  чиқариб юборилишини маълум  қилди.

*  G7 гуруҳига аъзо давлатлар етакчиари тарқатган баёнотида, Ғарбнинг Россияга қарши душманона позицияси хусусан Ураинадаги уруш баҳонасида Россияга нисбатан санкциялар жорий этилганини тилга олмай Россияни Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини  ўтказилишига чақирди.

*  Ураина президенти Володимир Зеленский Германияда еттилик гуруҳи етакчилари билан ўтказилган видеоконфеенция чоғида уруш ҳолати Украина кучлари учун вазиятни янада қийинлаштиришини маълум қилди.

*  НАТО Бош котиби бу ҳарбий алянс Украина уруши пайтида ўз тайёрлигини   30-40  минггача ошириш ниятида эканлигини маълум қилди.

*  Украина бу мамлакатдаги уруш баҳонасида,  Киев ва Москва ўртасида  ядровий хавфсизлик бўйича ҳамкорликларига тегишли халқаро шартномаларни бекор қилди.

* БМТ Украинадаги уруш ноқонунний гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ҳажмининг ошишига олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

 

Ёрлиқ