Украинадаги сўнгги воқеалар (186)
(last modified Wed, 06 Jul 2022 09:01:40 GMT )
июл 06, 2022 14:01 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (186)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (186)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

 Украина президенти  бу мамлакат ҳарбий қўмондонларини аскарларнинг ҳаракатланишига чекловлар қўйиш ҳақидаги  ўзбошимчалик қароридан сўнг уларни танқид қилди.

*  Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Туркияда қўлга олинган рус юк кемасининг ҳолати қўшимча текширувга эҳтиёж сезаётгани айтди.

*  Россия Мудофаа вазирлиги  Ғарб давлатлари Украинадаги урушни чўзиш баҳонасида, Украинага қурол-яроқ жўнатишни давом эттираётгани ва ҳозиргача Украинага 28 минг тоннадан ортиқ қурол етказиб берганликларин айтди.

*  Кеча Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Москва давлат ҳарбийлари Украинадаги  Россия назорати остидаги ҳудудлар аҳолисини ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда ва бу ҳудудларда тинч аҳоли ҳаётини таъминлаш бўйича сай -ҳаракатлар давом этади деб эълон қилди.

* Россия Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев ҳам  агар Япоинянинг Россия нефтини сотиб олиш учун нарх чегарасини белгиллаш таклифи амалга оширилса нархлар бир баррел учун 300-400 долларгача етиши мумкин деб изоҳлади.

* НАТО Бош котиби ҳам Швеция ва Финляндиянинг НАТОга аъзолик протоколлари имзоланди ва уларнинг ушбу ҳарбий иттифоққа қўшилиши НАТОга аъзо барча мамлакатларга  юборилиши ва ниҳоят уларнинг ички қонунларига мувофиқ ратификация қилиниши кераклигини таъкидлади.

*  Россия ОАВ лари Япониянинг Украина уруши баҳонсида Россиянинг  57 шахсиятлари ва 6 муассаса ва компаниясига қарши санкциялар жорий қилгани ҳақида хабар берди.

*  Россия Миллий Хавфсизлик котиби НАТОнинг Россияни душман давлати сифатида таништириш тўғрисидаги қарори вазиятни кескинлашувига олиб келиши ва Европа хавфсизлигини заифлаштириши мумкинлигини таъкидлади.

*  Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича расмийси Москванинг бу қиътадаги сиёсий қарорлари таъсиридан халос бўлиш баҳоси сифатида яшил қитъада кенг тарқалган энергетка инқирози  ва инфляциянинг ўсишига чидашини маълум қилди.

 

Ёрлиқ