Украинадаги сўнгги воқеалар (187)
(last modified Thu, 07 Jul 2022 06:56:10 GMT )
июл 07, 2022 11:56 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (187)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (187)

Украинадаги сўнгги ўзгаришлар қуйидагилар:

* Россия Миллий Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, Дмирий Медведев  Ғарбнинг Москвани жазолаш фикрини кулгули ва маъносиз сифатида баҳолаб, АҚШ томонидан турли мамлактаарда тўкилган " қон денгизи" ни қайси суд ҳукм қилади деб савол берди.

*  Кеча Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби, Игорь Конашенков " Николаев" вилоятидаги ҳаво тўқнашуви чоғида Россиянинг " Сухов*35" қирувчи самолёти Украинанинг " Николаев" вилоятида  украин армияси ҳарбий -ҳаво кучларининг иккита   “Mil-24” вертолёти ва  “Suxoy-25” самолётини уриб туширди деб маълум қилди.

*  Украинада махсус ҳарбий амалиётлар бошланганидан бери, Россия биринчи марта Украина дронларига қарши  “Stopper” номли электромагнит тизимдан фойдаланди.

*  Харьков вилояти ҳарбий- фуқаролик маъмурияти раиси Украинадаги махсус амалиётлар чоғида Харков вилоятининг қарйиб  20 фоизи Россия томонидан озод қилинганини хабар қилди.

* Минск расмийлари Украинага мамлакат ҳудудига мувафаққиятсиз ракета ҳужуми ҳақидаги баёнотларидан кейин Белорус армияси Польшага ҳужум қилиш билан таҳдид қилди. Кеча Белорус армияси агар бу мамлакатга қарши провакацион ҳаракат осдир этилса, Польша ҳарбий инфратузлмасига ҳужум қилиш билан таҳдид қилди.

*  Россия суди Қозоғистон нефтини Қора денгизга ташийдиган Каспий қувури консорсиуми  (CPC) фаолиятини 30 кунга тўхтатиб туришга қарор қилди.

* Россияда компютер жиноятлари бўйича миллий мувофиқлаштириш маркази ўринбосари Украинада февраль ойида уруш бошланганидан буён Россия  маълуомтлар базаларига қарши хакерлик ҳужуми содир бўлганини эълон қилди..

* Россия ТИВ раҳбари Франция ва Россия президентларининг телефон суҳбати файлининг  France 2 миллий телевидениясида эълон қилинишини дипломатик одоб -ахлоқ қоидаларига зид ҳаракат ва сиёсат оламининг қизил чизиғини бузиш сифатида баҳолади.

* Халқаро Атом энергияси агентлиги 2025 йилга бориб Россия газининг Европага экспорти ярмига қисқартиришини прогноз қилди.

Ёрлиқ