Россия " Запорожье" АЭС-и атрофидаги ҳудудни ўққа тутилишини ядровий терроризм деб билди
(last modified Sun, 07 Aug 2022 07:50:27 GMT )
август 07, 2022 12:50 Asia/Tashkent
  • Россия \
    Россия \" Запорожье\" АЭС-и атрофидаги ҳудудни ўққа тутилишини ядровий терроризм деб билди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги Запорожье атом станцияси атрофида Украина кучлари томонидан ўққа тутилиши БМТ конвенсиясига кўра ядровий террорчилик ҳисобланади деб маълум қилди.

Спутник сайтининг хабар қилишича  кеча Россия Миллий мудофаа назорати маркази раиси Михаил Мизинцев бу масалага тўхталиб,  Украинанинг Запорожье атом электр станциясидаги авария Чернобил ва Фукусимадан ҳам каттароқ оқибатларга олиб келиши мумкинлигига огоҳлантириб, Украинанинг бутун ҳудуди, Донецк ва Луганск республикаларини ҳамда Россия  Молдова, Болгария ва Румиянини ядровий ифлосланишига дучор этади деб таъкидлади.

МАГАТЭ Бош котиби директори Рафаэл Гроси ҳам кеча  Запорожье атом электр станцияси атрофидаги ҳудудни ўққа тутилишини қоралаб, бу ҳаракатда ядровий фалокат хавфи борлигини таъкидлади.

Бошқа томондан Европа Иттифоқи, ташқи сиёсати расмийси Жозеф Боррел кеча Запорожье атом электр станциясининг Украина кучлари томонидан ўққа тутилишини қоралади.

Европада энг йирик АЭС бўлган Запорожье атом электр станцияси Украинанинг жануби -шарқидаги Энеродар шаҳрида жойлашган.

Ёрлиқ