АҚШ Афғонистондан маълумот олиш имкониятидан маҳрум бўлганидан хавотирга тушган
(last modified Mon, 12 Sep 2022 08:51:43 GMT )
сентябр 12, 2022 13:51 Asia/Tashkent
  • АҚШ Афғонистондан маълумот олиш имкониятидан маҳрум бўлганидан хавотирга тушган
    АҚШ Афғонистондан маълумот олиш имкониятидан маҳрум бўлганидан хавотирга тушган

АҚШ армиясининг "CENTCOM" номи билан танилган " Марказий қўмондонлик штаб - квартираси" террорчи ташкилотининг собиқ қўмондони Афғонистондаги вазият ҳақида маълумотга эга эмаслигидан хавотир билдирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича  АҚШ армиясининг  "CENTCOM"  номи билан танилган " Марказий қўмондонлик штаб квартираси" террорчи ташкилотининг собиқ қўмондони Френк Маккензи ўз мамлакати қўшинларининг Афғонистондан олиб чиқиб кетишига тўхталиб, Афғонистонда бўлган йиллар билан солиштирганида АҚШ керакли маълумотларнинг атиги 3 фоизига эга эканлигини таъкидлади. Маккензи шунингдек   CBS телеканали билан суҳбатида, АҚШ разветкасининг Афғонистондаги имкониятлари чекланганидан хавотир билдириб, бизда ҳозирда Афғонистонни узатиш имконияти жуда чекланган деб тан олди.

АҚШ армиясининг  "CENTCOM"  номи билан танилна " Марказий қўмондонлик штаб- квартираси" террорчи ташкилотининг собиқ қўмондони ўз сўзларида, мен президент Жо Байденга Афғонистонда   2500 АҚШлик аскарни сақлашни маслаҳат бердим, аммо у рози бўлмади ва бу муаммоларни келтириб чиқарди деб баён этди.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ армияси Афғонистонни йигирма йил босиб олганидан сўнг,ўтган  2021-йил август ойида Толибон кучлари Кобулга кириши билан бир вақтда ўз кучларини бу мамлакатдан олиб чиқди.

Ёрлиқ