Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлган отишмада ўн киши қурбон бўлди
(last modified Mon, 26 Sep 2022 10:52:44 GMT )
сентябр 26, 2022 15:52 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлган отишмада ўн киши қурбон бўлди
    Россиянинг Ижевск шаҳридаги мактаблардан бирида содир бўлган отишмада ўн киши қурбон бўлди

Россия федерацияси полицияси бу мамлакатдаги Ижевск шаҳридаги мактабларидан бирига қуролли шахс томонидан содир этилган отишмада 26 киши ҳалок ёки жароҳатланини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Россия  полицияси қуролли шахс бу мамлакатнинг Ижевск шаҳридаги Пушкинская кўчасидаги 88-сонли мактабга кириб отишма бошлаганини хабар қилди.

Россиянинг айрим ОАВ ҳужумчи мактабга киришидан один мактаб хавфсизлик қуриқчисини ўққа тутииб ўлдирганини шундан сўнг бу мактабга кириб болалар ва бошқа мактаб ўқувчиларига қарата ўқ узди.

Қуролли ҳужумни содир этган шахс қора либосда бўлган бироқ унинг шахси ва мактабдаги отишма сабаблари ҳали аниқланмаган.

Россия Тергов қўмитаси мактабга қуролли ҳужум оқибатида ўн киши жумладан 5 нафар бола ҳалок бўлганини маълум қилди.

Россия федерацияси полицияси ўз жонига қасд қилингани назарга ташланадиган мактабга ҳужумчининг жасади топилганини эълон қилди.  Россия ҳукумаит расмийлари ушбу ҳалоатли воқеа бўйича тергов давом этишини маълум қилди.

 

Ёрлиқ