АҚШ давлати: Украина армияси Россияга қарши бизнинг қуроллармиздан фойдаланишга ҳақлидир
АҚШ ТИВ раҳбари Украина давлатини Россия томонидан босиб олинган ҳудудларда АҚШ қуролларидан фойдаланиш ҳуқуқини таъкидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча АҚШ ТИВ раҳбари Энтони Блинкен Украина давлати АҚШ томонидан тақдим этилган қуроллардан Россия кучлари назорати остидаги ҳудудларга ҳужум қилиш учун фойдланиши мумкин деб маълум қилди. Ҳозирда эса Россия Федерациясига қўшилиш учун референдум ўтказилган. Блинкен шунингдек Украина ўз ҳудудида ўзини ҳимоя қилиши, шу жумладан Россия томонидан ноқонуний босиб олинган ҳудудни қайтариб олиш учун мутлақ ҳуқуққа эга деб қўшимча қилди.
Йенс Столтенберг кеча саноат-ҳарбий комплексини Ғарбда манбаларнинг жиддий камчилиги ҳақидаги хабарлар фонида ишлаб чиқаришни кучайтиришни таъкидлади.
НАТО Бош котиби, НАТОнинг Украинага қурол -яроқ ёрдамини тан олган ҳолда биз НАТОнинг иттифоқчиси ва саноат ёрдами билан ўқ-дориларимиз захирасини алмаштириш ва Украинага зарур бўлган ёрдамини тақдим этишда ҳамкорликда давом этиришимиз керак деб деб айтди.