октябр 14, 2022 11:59 Asia/Tashkent
  • Хитойнинг Американинг миллий хавфсизлик стратегиясига муносабати
    Хитойнинг Американинг миллий хавфсизлик стратегиясига муносабати

Америка миллий хавфсизлик стратегияси эълон қилинганидан кейин Хитой Вашингтондан геосиёсий можаролардан тийилишни сўради.

Чоршанба куни АҚШнинг миллий хавфсизлик стратегияси эълон қилинди. Ушбу 48 саҳифалик ҳужжатда Оқ уй Хитойни "АҚШга қарши энг муҳим геосиёсий чақирув" деб таърифлаган.

Фарс ахборот агентлигининг хабар беришича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг кеча (пайшанба) Американинг бу позициясига жавобан, Хитой ўтмишдаги совуқ уруш ғояларига қарши эканини айтди.

Мао "буюк давлатлар ўртасидаги геосиёсий зиддият ёки рақобатни кучайтирувчи ва халқаро ҳамжамият иродасига зид бўлган риторика ёки ҳаракатлар фойдасиз" деб атади.

Хитой ва Қўшма Штатлар глобал тинчлик ва барқарорликни сақлаш, иқтисодий фаровонликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдаги масъулиятини эслатар экан, Нинг Қўшма Штатлардан ўзаро ҳурмат ва тинч-тотув яшаш тамойилини ҳурмат қилишни сўради.

Эслатиб ўтамиз, Америка миллий хавфсизлик стратегияси Россия ва Хитойга қарама-қаршиликка қаратилган.

Ёрлиқ