Хитой президенти: биз ҳеч қачон зўравонлик ва мустамликачиликка интилмаймиз
Хитой Республикаси президенти Си Цзинпин бу мамлакат Коммунистик партиясининг 20-съездида билдирган нутқида, Пекин даватини ҳеч қачон зўравонлик ва мустамликачиликка интилмаслигини маълум қиди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Хитой халқ республикаси президенти Си Цзинпин Коммунистик партиянинг 20- съезди очилиш маросимидаги нутқида Пекин давлати ҳар қандай зўравонлик, совуқ уруш тафаккури, давлатларнинг ички ишларига ҳокимият аралашуви ва ҳокимиятга нисбатан икки томонламка стандартларга қарши эканлигини билдирди.
У ўз сўзларида миллий хавфсизлик ҳар қандай реконструкция ва модернизациянинг асосидир ва ижтимоий барқарорлик ҳам кучли ва фаровон Хитойнт барпо этишнинг асосий шарти ҳисобланади деб изоҳади.
ХХР ҳукмрон партияси раҳбари шунингдек Хитой бошқа давлатлар билан ҳамкорлик ва ижобий алоқлаарни кенгайтириш орқали барқарорлик ва мувозанатли ривожланиш билан дўтсона муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилишини таъкидлади.
Хитой президенти бу съезд очилиши маросимидаги маърузасида, Тайван масаласи ҳақида ҳам гапириб, Пекин ҳеч қачон ҳарбий вариантдан фойдаланмасликка кафолат бермайди деб аниқлик киритди. Цзинпин биз мамлакат ичкарисида коррупцияга қарши самарали курашни давом эттириб коррупцияга қарши курашни бир дақиқада ҳам тўхтатмаймиз деб қайд этди.
Эслатиб ўтамиз ХХР Коммунистик партиясининг сеъзди ҳар йили бир маротаба ўтказилади ва унда қабул қилинадиган энг муҳим қарорлардан бири Коммунистик партиянинг янги бош котибини ушбу мамлакатнинг ҳукмрон партияси этиб сайлаш ҳисобланади.